Осимхен пулни танлаб, Европани тарк этадиган бўляпти

  • 29 Aug 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бир неча гранд клублардан таклиф олган Виктор Осимхен фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши кутилмоқда.

Tecno

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, 25 ёшли нигериялик тўпурар “Ал-Аҳли” сафига қўшилишга тайёр. Айни пайтда Жидда шаҳри клуби трансферни якунлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Осимхенга ПСЖ ва “Челси” каби бадавлат клублардан чорлов бўлганди. Виктор улардан ўта катта маош талаб қилди. Хусусан, “аристократлар” уни олишга бир неча маротаба уриниб кўрди. Ҳужумчи ҳафтасига 500 минг фунт маош талаб қилгани лондонликларга тўғри келмади.

Transfermarkt портали Виктор Осимхеннинг трансферини 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Саудиялик шайхларда “Наполи” ва Осимхеннинг талабларини қондириш учун моддий манбалар етарли экани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!