Осимхен тармоқларда “Наполи” билан алоқани узди

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг клуб раҳбарияти билан зиддияти тобора кучайиб бормоқда.

Нигериялик футболчи норозилигини кўрсатиш учун “Наполи”даги фаолиятига тегишли суратларни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан ўчириб ташлади. Унинг саҳифаларида фақат аввалги клублари ва Нигерия терма жамоасидаги фаолиятига оид суратлар сақланиб қолди.

Осимхеннинг жумбушга келишига “Наполи” клуби расмий саҳифаларида футболчининг “Болонья” билан бўлган ўйинда пенальти тепишни сўраб, кейин 11 метрлик белгидан гол ура олмагани акс этган кулгили видеоролик намойиш этилгани сабаб бўлди.

Ўша учрашувда Осимхен пенальтидан гол уролмаганидан кейин захирага олинган эди. Бундан норози футболчи бош мураббий Руди Гарсия билан ҳам зиддиятга борганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!