Осиё чемпионати (U-23). Ўзбекистон БААни енгса, ярим финалда ким билан ўйнаши маълум бўлди

Дастлабки учрашув мезбон Таиланд ҳамда Саудия Арабистони олимпия терма жамоалари ўртасида кечди. "Тҳаммасат" стадионида кечган беллашувда саудияликлар минимал ҳисобда зафар қучишди.

Баҳсдаги ягона гол 77-дақиқада Ал Ҳамдан томонидан пенальтидан киритилди. Шу тариқа улар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби финал учун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушадиган бўлди.

С. Арабистони U23

    Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф 1/4 финал

    18/01/2020, 15:15

    1
    :
    0
    Тугади

    Таиланд U23

        45'
        90'

          Фикрлар

          Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
          &
          BBS UZB
          18/01/2020 20:28
          UZBEKISTON U-23 YIGITLARI KUCHNI AQL BILAN TAQSIMLANG, SHUNDA MAQSADGA ERISHAMIZ!