Осиё чемпионати (U23). Амалдаги финалчи - Вьетнам илк турда БАА билан нурсиз дуранг қайд этди

  • 10 январь, 2020, 17:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун "D" гуруҳида ҳам кураш бошланди. Вьетнам терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувини Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

"D" гуруҳи. 1-тур.

Вьетнам U23 - БАА U23 0:0 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи баҳси Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади. Унда Шимолий Корея ва Иордания ўзаро кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!