Осиё чемпионати (U23). БААга имкониятни бой берган Шимолий Корея плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун "D" гуруҳида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, БАА U23 ва Шимолий Корея U23 терма жамоалари баҳсда 2:0 ҳисобида арабларнинг қўли баланд келди.

Шу тариқа БАА очколари сонини 4 тага етказиб олди ва гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди. Иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлган Шимолий Корея эса плей-оффга чиқиш имкониятидан махрум бўлди.

Осиё чемпионати U23. "D" гуруҳи 2-тур.

БАА - Шимолий Корея 2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!