Осиё чемпионати (U23). Баҳрайн ва Ироқ жанговор дуранг қайд этди

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун "А" гуруҳида 2-тур учрашувлари бошланди. Баҳрайн U23 ва Ироқ U23 терма жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Ўйин жанговор дуранг билан якунланди – 2:2.

Ушбу ўйиндан сўнг Баҳрайн 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда. Ироқ эса 2 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!