Осиё чемпионати (U23). Бугун "А" гуруҳида 2-турга старт берилади

  • 11 январь, 2020, 06:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Бугун "А" гуруҳида 2-турга старт берилади. Дастлаб Тошкент вақти билан соат 15:15 да Баҳрайн U23 ва Ироқ U23 терма жамоалари баҳси бошланса, соат 18:15 дан мезбон Таиланд U23 ҳамда Австралия U23 терма жамоалари учрашуви старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 1-турдан сўнг Таиланд 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Ироқ ва Австралия ҳисобида эса биттадан очко мавжуд. Гуруҳнинг сўнгги поғонасидан эса Баҳрайн термаси жой олган.

ироқ_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!