Осиё чемпионати (U23). Иордания илк турда Шимолий Кореяни енгди ва гуруҳ пешқадамига айланиб олди

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун "D" гуруҳида ҳам кураш бошланди. Иордания терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувини Шимолий Корея термасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"D" гуруҳи. 1-тур.

Шимолий Корея U23 - Иордания U23 1:2

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг дастлабки баҳсида Вьетнам ва БАА терма жамоалари баҳсида ҳисоб очилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!