Осиё чемпионати. Бугун 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз
Иордания пойтахтида ўтказилаётган қитъа чемпионатининг иккинчи куни бошланмоқда
Иордания пойтахтида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бугун ўғил болалар -73, -81, -90, +90 кг, қизлар эса -57, -63, -70, +70 кг вазн тоифаларида татамига чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк давра беллашувлари:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов – Ҳамдан Алмаазми (БАА)/Ботрус Тарабай (Ливан)
-81 кг: Самандар Суннатов – Ҳаршит (Ҳиндистон)/Али Алжади (Қувайт)
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов – Яқуб Алкандари (Қувайт)/Муҳаммад Барфараз (Эрон)
+90 кг: Алибек Дурдиев – Баласаҳеб Наге (Ҳиндистон)/Жон Кай (Ливан)
ҚИЗЛАР:
-57 кг: Зуҳра Алимова – Самела Бармада (Сурия)
-63 кг: Динора Самандарова – Тересса Чаеб (Ливан)/Ҳушбу Даржада (Ҳиндистон)
-63 кг: Паризода Юлдашева – Милена Боруболотова (Қирғиз Республикаси)
-70 кг: Пошшажон Жумабаева – Ҳанг Тсай-Ҳсуан (Хитой Тайпейи)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)