Осиё чемпионати. Дастлабки кунда дзюдочиларимиз 3 та медалга эга чиқди
Ордос шаҳрида Осиё чемпионатининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди
Хитойнинг Ордос шаҳрида бошланган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.
Бугун 5 дзюдочимиз баҳсларга киришган бўлса, улардан 3 нафари якунда шоҳсупага кўтарилди. Финалга етиб келган Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) ва Сита Кадамбаева (-52 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Самариддин Қўчқоров (-60 кг) эса учинчи ўрин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Шерзод Давлатовни мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги беллашувлардан сўнг 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кумуш медал:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Кадамбаева
Бронза медал:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)