Осиё чемпионати. Иккинчи куни иккита медалга эга чиқдик
Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.
Бугунги беллашувлар якунида 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдик. -70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширинжон Йўлдошева қўлидаги жароҳатига қарамай, финалда татамига чиқди ва терма жамоамизга кумуш медални тақдим этди.
Ярим финалда айнан Ширинжон Йўлдошевага ютқазган Хуршида Раззоқбердиева бронза медалини қўлга киритди. У Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Жунг Лиаодан устун эканини амалда исботлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик беллашувлар якунига кўра 3 та кумуш, 2 та бронза медалига эгалик қилмоқда. Эртага оғир вазн тоифаларида медаллар учун кураш кечади.
Кумуш медаллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
Бронза медаллар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар