Осиё чемпионати U-23. Исломжон Қобилов тўпурарлар пойгасида пешқадам (Фото)

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БААни йирик 5:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди. Шулардан 3 таси жамоа сардори Исломжон Қобиловга тегишли. Ҳимоячи голларнинг барчасини пенальтидан киритди ва чемпионат тўпурарлари қаторида етакчилик қиляпти. Агар вакилимиз Хитойга қарши баҳсда иккинчи пенальтидан дарвозани ишғол этганда, мутлоқ пешқадамга айланарди.

Ҳозирча, мусобақада 3 гол урган 4 ўйинчи пойгада пешқадамлик қилмоқда. Улар орасида ҳамюртимиз етакчи. Сабаби қолган 3 футболчи мусобақа билан хайрлашди. Улар таиландлик Жароенсак Вонггорн, ироқлик Муҳаммад Нассиф ҳамда БАА футболчиси Зайид Ал Амиридир.

EOt3azAXkAI0-j5

Терма жамоамиз юришни давом эттираётгани боис Исломжон Қобиловда бу натижани яхшилаш имконияти бор.

Ўзбекистон ОТЖда гол урган футболчилар:

Исломжон Қобилов – 3 (барчаси пенальтидан)

Нурилло Тўхтасинов – 2

Бобир Абдихолиқов, Илҳомжон Алижонов, Ойбек Бозоров, Жасурбек Яхшибоев – 1.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Azalshoh
20/01/2020 20:17
Saudiyaliklar mahorat bobida bizdan yaqqol ortda!Agar boshqa faktorlar ta'sir qilmasa,albatta yutamiz.Shunimg uchun omadli debyut va hujumkor o'yin kutamiz!
Davron Jenjayev
20/01/2020 19:38
xammsi penaltidanki nima uchun boburga berilmayopti bu yerda 1 gap bor