
Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз баҳсларни бошлади
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш баҳсларига старт берилди.
Юнон-рум ва аёллар курашидан сўнг чемпионатда эркин курашчилар баҳсларга киришди. Бугун, 22 февраль куни 5 нафар полвонимиз медаллар учун гиламга чиқадилар.
-57 кг: Сардор Рўзимов - Гамал Алсабри (Яман)
-65 кг: Аббос Раҳмонов - Путаван Сенават (Таиланд)
-70 кг: Иляс Бекбулатов - Исламбек Орозбеков (Қирғизистон)/Абдулраҳман Ибраҳим (Қатар)
-79 кг: Суҳроб Шарипов - Али Савадуҳи (Эрон)
-97 кг: Мақсуд Вейсалов - Алишер Ергали (Қозоғистон).
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг юнон-рум кураши баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш 3 бронза, аёллар кураши бўйича эса 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Фикрлар