Осиё чемпионатига Англиядан олти футболчи боради

Қатар мезбонлик қиладиган Осиё кубогига тобора кам вақт қолмоқда. Англия футболи экспертлари 12 январдан 10 февралга қадар давом этадиган қитъа чемпионатида Премьер-лигадан қатнашадиган футболчилар рўйхатини аниқлади.

Унга кўра, Премьер-лиганинг олти нафар юлдузини Осиё кубогида кўришимиз мумкин.

Улар орасида энг машҳури “Тоттенхэм” тўпурари Сон Хён Мин ҳисобланади. Сон Жанубий Корея терма жамоаси сафида 116 та учрашувда рақиблар дарвозасини 41 марта ишғол қилган. Кореяликлар сафида кучли бешлик чемпионатларида ном қозонган Ли Кан ин (ПСЖ) ва Ким Мин Чже (“Бавария”) каби юлдузлар бор.

Шунингдек, Англия Премьер-лигасидан эронлик Саман Ғаддос (“Брентфорд”), кореялик Хван Хи Чан (“Вулверхэптон”),  япониялик Ватару Эндо (“Ливерпуль”), Каору Митома (“Брайтон”) ҳамда Такехиро Томиясу (“Арсенал”) Қатар майдонларида бўладиган учрашувларда қатнашади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!