Осиё Чемпионлар лигаси олдидан: АГМК ўзгарди, худди биз каби - рақиб мураббийи сюрприз тайёрлаб қўйди...ми?

15-30 апрель кунлари Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари бошланади. АГМК жамоаси жой олган гуруҳ иштирокчилари эса Ар-Риёдда ўз ўйинларини ўтказади.

Вакилларимиз жой олган гуруҳда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол”, БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” ҳамда Тожикистоннинг “Истиқлол” клублари жой олишган. Шунинг учун катта қизиқиш билан бўлажак учрашувларни кутяпмиз. Жамоалар эса тайёргарлик жараёнидан ташқари бир-бирини ўрганиш ишлари билан банд.

Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳдан Марказий Осиёдан иккита жамоа бир гуруҳга жойлашган. АГМК – “Истиқлол” жамоалари иккинчи тур доирасида беллашишади. Sports.uz мухбири “Истиқлол” бош мураббийи Виталий Левченко билан айнан чемпионлар лигаси олдидан суҳбатда бўлди.

- Осиё Чемпионлар лигаси учун тайёргарлик қандай кечди? Ҳаммасиндан қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Ҳа, тайёргарлик тўлиқ дастур асосида ўтказилмоқда. Нимани режалаштирган бўлсак, ҳаммасини аста-секинлик билан бажариб боряпмиз.

- Гуруҳдаги асосий фаворит ким?

- Асосий фаворитлар сифатида “Шабаб Ал-Аҳли” билан “Ал-Ҳилол”ни кўрсатишим мумкин.

- АГМК плей-оффда “Ал-Гарафа” майдонида ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқди. Бу ўйинни кўрдингизми?

- Ҳа, АГМК иштирокидаги ўйинни кўрдим. Клуб иштирокидаги учрашувдан менда яхши таассурот қолди.

- Шунингдек, бир неча йил олдин АГМК “Истиқлол” билан ҳам Олмалиқда плей-офф босқичида тўқнаш келиб ғалаба қозонганди...

- Тўғри, аммо ўтган вақт давомида АГМК ўзгарди, худди “Истиқлол” каби.

левченкотттттт

- Шунингдек, АГМК сафидаги хавфли ўйинчи сифатида кимни кўрсата оласиз?

- Мен ҳозирда кўпроқ футбол таҳлили билан шуғулланиб, кўрган-билганларимни клуб мураббийлар штабидаги ёрдамчиларим билан мулоҳаза қиляпман. Шунинг баробарида биз рақибларнинг ўйинчиларини ва клубларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кузатиб келяпмиз.

- Дарвоқе, Миржалол Қосимовни яқиндан биласизми?

- Бир-биримизга қарши ўйнаган бўлсак ҳам шахсан таниш эмасмиз.

- Жамоангизда ўзбекистонлик футболчиларни ҳам кўришни хоҳлаганмидингиз?

- Биз ўзбекистонлик бир қанча футболчиларни номзод сифада кузатдик. Аммо иш якуний даражага етиб боргани йўқ.

- Билишимча, Жавлон Иброҳимов “Истиқлол”нинг йиғинида қатнашганди...

- У Ўзбекистонга қайтиб кетган.

- “Истиқлол” кучли рақибларга қарши баҳсларда нималарга қодир деб ўйлайсиз?

- Жамоа Осиё Чемпионлар лигасидаги вазифасини бажаришга киришар экан, ҳаммаси янада қизғинроқ тус олиши табиий. Ўйлайманки, Осиё Чемпионлар лигасида барчани кутилмаган сюрпризлар билан ҳайрон қолдира оламиз. Мен бунга аминман.

левченко5_1

- Биринчи ўйин олдидан нима дея оласиз?

- Биз рақибларга қарши ўтадиган ўйинларда иложи борича ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоангизга ўзингиз истаган барча футболчиларни жалб қила олдингизми? Сизни ташвишга солаётган муаммо йўқми?

- Осиё Чемпионлар лигасида бизга ёрдами тегиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида ҳаммасини айтиб беришга тайёр эмасман. Буни тўғри қабул қиласиз, деган умиддаман.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб турибсизми?

- Ҳа, ўйинларни томоша қиляпман, ҳамма жамоалар ҳақида менда етарлича маълумотлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар