Осиё кубоги. 6 та гол урилган ўйинда Жанубий Корея Малайзия билан дуранг ўйнади
Осиё кубогининг 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Малайзия учрашуви 3:3 ҳисоби билан тугади.
Ўйинда дастлаб Жонг ҳисобни очган бўлса, малайзияликлар икки бора жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 83-дақиқада Канг Ин жаримадан берган зарбасинидан кейин Ҳазми ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+4 дақиқада эса Сон пенальтини аниқ амалга оширди, лекин 90+15 дақиқада Моралес имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, Жанубий Корея гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.
Фикрлар