Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Эрон пенальтилар сериясида Сурияни таслим этди

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Эрон - Сурия баҳси бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 34-дақиқада Тареми ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Омар Хрбин мувозанатни тиклади. Ҳар икки гол ҳам пенальтидан киритилди. 

Экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса форслар 5:4 ҳисобида зафар қучиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!