Осиё кубоги. Ўзбекистон - Таиланд: Учрашув қачон бўлиб ўтади ?

Осиё кубоги "F" гуруҳи, 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Таиланд баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлимнинг илк дақиқалариёқ Манчини шогирдлари пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ бу вазиятни Абдулла Радиф голга айлантира олмади.

Жамоалар ўйин давомида 4 бор гол уришди ва буларнинг ҳеч бири иноабатга олинмади. Ҳамма вазиятдан офсайд бор деб топилди.

Шу тариқа гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Саудия биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олган бўлса, Таиланд 2-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон терма жамоасининг рақибига айланди. Беллашув 30 январь куни соат 16:30 да старт олади.

аврвқпр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
26/01/2024 09:29
Uzbekiston tòp nazoratini kòpaytirishi kerak butun hujum uslubida òynashi va hujumga chiqqan paytida 4 himoyachi òrnini tark etmasligi kerak Taylandning qarshi hujimi rostanam xavfli ekan bu haqiqat