Осиё кубоги. Қатар - Ўзбекистон учрашувига қанча чипта сотилди?

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги чорак финали доирасида мезбон мамлакат - Қатар билан куч синашади. Мазкур учрашув учун чиқарилган  чипталар деярли сотиб бўлинди. 

Ушбу баҳс 68 895 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Ал-Байт" стадионида ўтказилади ва ҳозирга келиб 200га яқин чипта сотувда қолди. Қолган жойлар сотиб бўлинди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар - Ўзбекистон беллашувининг старти 3 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан 20:30да берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Damas Laska
02/02/2024 08:08
Худо хохласа албатта Ўзбекистон ғалаба қозонади.