Осиё кубоги. Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақада фойдаланиладиган тўп тақдим этилди (фото)

12 январдан 10 февралга қадар Қатар яшил майдонларида миллий терма жамоалар ўртасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 24 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 

ОФК расмий сайти мусобақа старти олдидан турнирда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш этди. "Kelme" компанияси томонидан ишланган тўп "VORTEXAC23" деб номланган. Тўпнинг дизайни Осиё кубоги логотипи билан ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, унда вакилларимиз Австралия, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

афктўп

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muslimbek Yuldashev
10/08/2023 17:54
A GURUHIDAN JOY OLMAGAN XURMATLI SAVIYASI PAST MAQOLA TAYYORLAGAN JURNALIS ETIBORIGA