Осиё кубоги саралаш. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жой олган гуруҳ билан танишинг (фото)
Сал аввал 2023 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-20 терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди.
Ушбу гуруҳда ҳамюртларимизга Саудия Арабистони, Мальдив, Мьянма ва Хитой рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, саралаш баҳслари юртимизда ўтказилади.
Дастлаб, 10 сентябрь куни Мальдив, 12 сентябрда Мьянма, 14 сентябр санасида Саудия Арабистони ҳамда 16 сентябрь куни Хитойга қарши ўйинлар бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралашдан 1-ўринни қўлга киритган 10 та жамоа, энг яхши 5 та 2-ўрин соҳиблари Осиё кубогига йўлланма олади. Мезбон сифатида Ўзбекистон терма жамоаси 16-иштирокчи саналади. Бироқ улар саралашда қатнашаётгани боис биринчи ёки иккинчи ўринни оладиган бўлса, энг яхши 6 та 2-ўрин эгаси қитъа биринчилигида иштирок этади.
Фикрлар
осиё чемпионатини узи узбекистонда дейилди.
тугри малумот беринглар