Осиё кубоги саралаши. Мальдив ороллари билан илк, Шри-Ланка билан иккинчи марта ўйнаймиз. Таиланд биз учун хавфли рақиб!
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида иштирок этади. Бугун Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.
Сречко Катанец бошчилигидаги вакилларимиз "C" гуруҳига жойлашди. Квартетдан Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида ОФК таснифига кирувчи 34 термаларга қарши майдонга тушган.
Мальдив ороллари рўйхатда 35-ўринни эгаллайди. Сабаби, шу кунгача ушбу жамоалар бирор марта рўбаро келмаган.
Вакилларимиз Шри-Ланка билан атиги бир марта – 2000 йилги Осиё кубоги саралаш турнирида майдонга тушган. 1999 йилнинг ноябрь ойида кечган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Таиландга қарши 7 марта майдонга тушиб, 3 учрашувда ғалаба қозонган, аммо 4та баҳсда мағлуб бўлган. Тўплар фарқи 15-17.
Фикрлар