Осиё кубоги U-23 мусобақасида энг кўп мухлис кирган баҳс қайси бўлди? (Қизиқарли фактлар)

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мусобақада Саудия Арабистони финалда Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиблигини қўлга киритди. Ушбу чемпионат якунига етгач, ОФК расмий сайти айрим қизиқарли маълумотларни келтириб ўтди. 

Унга кўра, турнир доирасидаги 32 ўйинда жами 81 та гол урилган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2,53 голдан тўғри келади дегани. Қайд этиш лозим, чемпион Саудия Арабистони жамоаси мусобақа тарихида бирорта учрашувда мағлуб бўлмай, зафар қучган илк жамоага айланди. Шунингдек, "яшил лочинлар" барча 6 ўйинни гол ўтказмасдан якунлади.

Мусобақага энг кўп томошабин кирган ўйин Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги финал баҳси бўлди. Унда 32 268 мухлис финални бевосита стадиондан томоша қилган. Яна бир энг кўп томошабин йиққан учрашув очилиш ўйини бўлгани айтилди. Ўзбекистон - Туркманистон ўртасидаги баҳсни 28 670 нафар одам ўйингоҳдан томоша қилган.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!