Осиё Кубоги U-23. ОФК расмий сайти терма жамоамиз футболчиси юлдуз бўлишига ишонмоқда! (Фото)

Бугун старт оладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайти мусобақа юлдузи бўлиши кутилаётган футболчиларни маълум қилди. 

Унга кўра, олимпиячиларимиз сафидаги Ҳусаин Норчаев қаҳрамонлик кўрсатишга қодир, деб кўрсатилган Осиё футбол конфедерациясининг расмий саҳифасида. 

Унинг "Насаф" билан ОФК кубогида 7 ўйинда 7 гол ургани алоҳида эслаб ўтилган. Қайд этиш лозим, унинг голлари "аждарлар"нинг ОЧЛ плей-оффига чиқишида катта ҳисса қўшди. 

Шунингдек, Ҳусаин билар бир қаторда Ли Канг-Ин (Корея Республикаси), Турки ал-Аммар (Саудия Арабистони), Курю Мацуки (Япония), Суфанат Муеанта (Таиланд), Ясин Салмони (Эрон), Нгуйен Тхан Бин (Вьетнам) ва Кардо Сиддиқ (Ироқ) каби футболчилар ушбу рўйхатдан жой олган.  

норчаевв

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!