Осиё кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳдаги ўйинда сенсацион натижа қайд этилди
Осиё кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Туркманистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтди. Унда номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Алиризо Бавиеҳ 8-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Арзигули Сапаргулиев 28-дақиқада мувозанатни тиклади. 80-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Тимур Чориев жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Туркманистон очколари сонини 3 тага етказиб олди. Эрон ҳисобидаги 3 очко ўзгаришсиз қолди.
Фикрлар