"Осиё кубоги U-23" саралаш босқичига қуръа ташланди. Кападзе шогирдларига кимлар рақиблик қилади?

Бироз аввал 2024 йилнинг апрел-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, вакилларимиз "E" гуруҳидан жой олди. Ушбу квартетда олимпиячиларимизга Афғонистон, Гонгконг ва Эрон термалари рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

группа

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!