Осиё кубоги U-23. Ярим финалда вакилларимизга икки Осиё грандидан бири рақиблик қилади

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашуви курашларга бой ўтди. 

Деярли бутун ўйин 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилган вакилларимиз асосий ва қўшимча дақиқаларда 2:2 ҳисобини сақлаб қолди, пенальтиларда эса Владимир Назаровнинг сай-ҳаракатлари эвазига 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда уларга Жанубий Корея ҳамда Япония жуфтлиги ғолиби рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibragim Turaev
12/06/2022 08:10
Alhamdulillah Alloh Iroqni jazolash. Bizning bolalar mehnati Allohning mukofoti bilan tugadi. Bundan hikmat shuki Alloh halol va mehnatkashlari sevadi va mug‘ambir, firibgarlarga jazo muqarrar. Bizga tajriba bo‘ldi. Yaponmi J.K ni bular bilan uyin haqqoniy o‘tadi. Olg‘a U 23 O‘zbekistonning va Kapadze. R. Berdiyevni Milliy jamoaga bosh murabbiylikga olish kerak. InshaAlloh ular sabab uyimiz yaxshi bo‘ladi. Kechagi milliy jamoa uyini yoqmadi. Natija bor uyin yo‘q oldingizda, ammo kecha xitoymi, vetnam buganda yutqazish mumkin edi.