Осиё кубоги. Уммон - Ўзбекистон учун энг ноқулай рақиблардан бири

Барчангизга яхши маълум келгуси йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Туркманистон ва Уммон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақадаги илк учрашув 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айни пайтда Уммон терма жамоасини тажрибали голландиялик мутахассис Пим Вербек бошқариб бормоқда. Уммонликлар Вербек қўлостида шу йилнинг январь ойида Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонишди.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммонга қарши ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, биз бу терма жамоага қарши жами 5та ўйин ўтказганмиз. Шуларнинг биттасида ғалаба қозониб, 4та учрашувда мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати 8-7 рақибларимиз фойдасига. 
 
08.09.2001 Ўзбекистон - Уммон 5:0
 
13.10.2001 Уммон - Ўзбекистон 4:2
 
20.08.2008 Уммон - Ўзбекистон 2:0
 
27.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1
 
29.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!