Осиё кубогида 1-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди (барча гуруҳлардаги вазият)

Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг биринчи тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Қуйида айни пайтдаги барча гуруҳлардаги вазият билан танишишингиз мумкин. 

"A" гуруҳи

Очилиш баҳсида Қатар Яманга қарши майдонга тушди. Гарчи Тинтин Маркес шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса ҳам, айрим қийинчиликларга дуч келди. Ўйинда Афиф дубльни расмийлаштирди, Алмоз Али эса битта гол билан чекланди. Хитой - Тожикистон баҳсида ҳисоб очилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди. 

photo_2024-01-17_02-59-32

"B" гуруҳи

Бизнинг гуруҳда Австралия Ҳиндистон дарвозасига икки марта йўл топа олган ҳолда зафар қучди. Дастлаб, Бос ҳисобни очган бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Ирвин фарқни иккитага ошириб қўйди. Ўзбекистон эса Сурия билан дуранг ўйнб, турнирни кутилганидан ёмонроқ бошлади. 

photo_2024-01-17_02-59-34

"C" гуруҳи

Эрон Фаластинни қийинчиликсиз таслим қилди. АнсарифардХолизадеҳГайеди ва Азмунлар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Биринчи тайм сўнггида Сейам жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. БАА Гонгконг устидан ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди. Аламири пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Чан ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг Бенто шогирдлари икки марта Япп дарвозасини ишғол қилиб, ғалабани тантана қилди

photo_2024-01-17_02-59-38

"D" гуруҳи

Япония - Вьетнам учрашувида голлар "отишмаси" бўлди. Минамино дастлаб ҳисобни очиб, жамоасига хотиржамлик тақдим этди. Орадан кўп ўтмай вьетнамликлар икки марта жавоб қайтариб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо тайм сўнггига қадар Минамино ва Накамуралар биттадан гол урди. 85-дақиқада эса Уеда ўйинга нуқтани қўйди. Ироқ ҳам кутилган натижани қайд этди. Жамоа Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Али, Рашид ва Хуссейн урган бўлса, Фердинан фарқни қисқартирди. 

photo_2024-01-17_02-59-40

"E" гуруҳи

Гарчи Иордания яхши қаршилик кўрсата олган бўлса-да, Жанубий Корея ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи бўлиб Пиззи шогирдлари гол урганди, лекин бунга жавобан кореяликлар 3 марта дарвозани ишғол қилди. Ли Кан Ин дубль қилишга ҳам улгурди. Иккинчи баҳс Малайзия ва Иордания ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувда Марди ва Ал Таамарилар дубль қилиб, Иорданиянинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таминлади

photo_2024-01-17_02-59-43_1

"F" гуруҳи

Сўнгги турда Таиланд Қирғиз Республикасини таслим қилди, лекин қўшниларимиз яхшигина қаршилик кўрсата олган ҳолда мағлуб бўлди. Ўйинда Жадед иккита гол уришга муваффақ бўлди. Саудия эса Ўмонни иродали тарзда таслим қилди. Дастлаб, Ал Яҳёи ҳисобни очганди. 78-дақиқада Ғариб ажойиб голи билан имкониятларни тенглаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда бўлса Ал Болайҳи ғалаба голини уриб кетди. 

photo_2024-01-17_02-59-45_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!