Осиё Кубогидаги рақибимиз Тожикистон билан 2та ўйин ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақанинг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк ўйинимиз Уммон терма жамоасига қарши Шаржа шаҳридаги "Sharjah stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Мусобақадаги мазкур рақибимиз Уммон терма жамоаси 13 ва 16 декабрь кунлари Тожикистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар Уммон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!