Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Доҳада Қатарга қарши ўйин ўтказади
Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси май ойида Доҳада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Ўсмирларимиз мазкур йиғин доирасида қатарлик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз 15 июндан 2 июлга қадар давом этадиган U-17 Осиё кубогида иштирок этади. Унда вакилларимиз Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан бирга "D" гуруҳидан жой олган.
Қайд этиш керак, Бангкок ва Чонбурида бўлиб ўтадиган финал босқичи ўйинлари қўшимча равишда FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига саралаш ҳам ҳисобланади.
Фикрлар