Осиё ўйинлари: Афсус, яна бир боксчимиз мусобақани тарк этди!
Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс баҳслари ҳам старт олди. Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 2 нафар вакилимиз илк жангларини ўтказади.
Уларнинг дастлабкиси -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Зокирова таиландлик Байсон Маниконга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган баҳсда афсуски юртдошимиз 5:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу қизлар терма жамоасидаги 2-йўқотишимиз бўлди. Кеча, Навбаҳор Ҳамидова ҳам таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди
Олдинда эса бизни Абдумалик Халаков иштирокидаги жанг кутиб турибди.
Фикрлар