Осиё ўйинлари: Бугун боксчиларимиз баҳсларга киришади

Бугун Индонезия пойтахти Жакартада давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасида бокс беллашувларига старт берилади.

Бокс беллашувларининг илк кунги жангларида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Бу боксчилар ўз иштирокларини саралаш баҳсларидан бошлайди.

+69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Ботуров биринчи жангини мўғилистонлик Отганбаяр Бямба-Эрденега қарши ўтказади.

Вакилларимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда Ёдгорой Мирзаева -57 кг вазнда Хитой Таипейи вакили Хсиаовен Хуангни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!