Осиё ўйинлари. Футболчиларимиз финалга чиқа олишмаган бўлишсада, ҳакамларимиз ушбу ишни уддалашди

Хабарингиз бор, Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақалари якунига етиш арафасида. Эртага 1 сентябрь куни Жакартадаги "Пакансари" стадионида Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари финал учрашувида мусобақа ғолибини аниқлашади. 

Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакам Азиз Асимов бошқариб боради. Унга қанотда яна бир ҳамюртимиз Руслан Серазетдинов ёрдам беради.
 
Осиё ўйинлари, финал.
1 сентябрь, Жакарта. "Пакансари" стадиони. 
Жанубий Корея - Япония 
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Лайнсменлар: Руслан Серазетдинов (Ўзбекистон), Замирбек Чанибеков (қирғизистон) 
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Холид (С.Арабистони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!