Осиё ўйинлари. Ўзбекистон термаси Индонезияни қўшимча бўлимларда урилган голлар эвазига мағлуб этди!

Осиё ўйинлари нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда эса вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Биринчи гол 92-дақиқада киритилди. Иккинчиси эса 120-дақиқада урилди. Аҳамиятлиси, иккала голга ҳам Шерзод Эсанов муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия термаси кейинги чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ulja Toliyev
28/09/2023 16:36
Чарчоқ бордек уйинчиларда
&
Бахриддин М.З.
28/09/2023 16:18
Агар жамоавий ўйин бўлганда камида 5 та гол урарди, Одилов, Норчаев, Махаметов деганлари фақат голни ўзим ураман деб 100% голларни йўқ қилишди. Жамоавий ўйнамасанг боксга борасанми курашга борасанми нима қиласан қизғанчиқлик қилиб.