Осиё ўйинлари. Қайрат Ералиев ва яна икки қозоғистонлик боксчи турнирни тарк этди
Айни кунларда Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтаётган XVIII Осиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирган.
Мусобақанинг бокс баҳслари ҳам давом этмоқда. Бокс баҳсларида юртимиз чарм қўлқоп усталари билан бир қаторда зикр этиладиган Қозоғистон терма жамоаси вакиллари ҳам баҳсларда иштирок этмоқда.
Эътиборлиси, -60 кг вазн тоисафида иштирок этаётган қозоғистонлик Саматали Толтаев чорак финал баҳсида хитойлик Юнь Шанга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бунга қадар -56 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони - Қайрат Ералиев таиландлик Чатчай Бутдига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган ва турнирни тарк этган эди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Азат Маҳметов филиппинлик Роген Ладон қаршилигини енга олмаган эди - 2:3.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар