Осиёда пара каноэчиларимизга тенг келадигани топилмади

BEPUL PROPAN

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган пара каноэ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Эътиборлиси, қитъамизнинг 10 га яқин мамлакатидан 50 дан ортиқ спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин ва 4 та кумуш медалга сазовор бўлган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Кучли учликдан эса Эрон ва Қозоғистон терма жамоалари жой олди.

Олтин

Мухлиса Эшмирзаева (VL3)

Шахноза Мирзаева (KL3)

Ҳасан Қўлдашев (KL3)

Ҳайтмурод Шерқўзиев (VL3)

Кумуш

Ирода Рустамова (VL2)

Ирода Рустамова (KL2)

Азизбек Абдулҳабибов (KL2)

Тўрабек Назарқулов (VL3)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию