Осиёга яна бир юлдуз футболчи келмоқда

ПСЖнинг собиқ футболчиси Хавьер Пасторе жамоасиз қолди. Аргентиналик ярим ҳимоячи Ла Лига аутсайдери ҳисобланган "Эльче" билан шартномасини бекор қилди.

Хабарларга қараганда, 33 ёшли футболчи фаолиятини Осиёда давом эттиради. У “Қатар СК” клуби билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Пасторе 2011 йилдан 2018 йилгача ПСЖ сафида тўп сурган. У ПСЖдан ташқари “Таллерес”, “Ҳуракан”, “Палермо” ва “Рома” клубларида ҳам ўйнаган. Хавьер Аргентина терма жамоасида 2010-2017 йилгача 29 ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!