Осиёлик футболчи тўртта чемпионни тиз чўктирди
Англия Премьер-лигасининг ўтган турида “Тоттенхэм” футболчиси Сон Хён Мин “Манчестер Сити” дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол жанубий кореялик тўпурарни Англия Премьер-лигасига тарихига олиб кирди. Сон Хён Мин Англияда чемпион бўлган тўртта жамоа дарвозасини ишғол қилган биринчи футболчига айланди.
31 ёшли футболчи бунгача Англия Премьер-лигаси ғолибларидан “Ливерпуль”, “Челси” ва “Лестер” дарвозаларини ишғол қилганди.
Сон гол урган пайтда бу жамоаларнинг барчаси амалдаги чемпион мақомида бўлган.
Кореялик футболчи “Тоттенхэм”да 2015 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар давом этади.
Фикрлар