Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Бугун Осиё футбол конфедерацияси якунига етиб бораётган 2019 йилда қитъанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра Қатар терма жамоаси ҳамда “Ал Садд” клуби форварди Акрам Афиф Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш керакки, Афиф жорий йил Қатар терма жамоаси билан бирга БАА да бўлиб ўтган Осиё кубогида зафар қучган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга Афифдан ташқари шунингдек Эрон терма жамоаси форварди Сардор Азмун (“Зенит”), Япония терма жамоаси хавбеки Макото Хасэбэ (“Айнтрахт”) ҳамда Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хин Мин (“Тоттенхэм”) каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.