Ўсмир боксчиларимиз муваффақиятли одимламоқда

Ҳабарингиз бор, айни вақтда БАА нинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Қувонарлиси вакилларимиз мазкур турнирда муваффақиятли одимламоқда. 

Кеча кун давомида рингга кўтарилган тўрт нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозонди:

-45 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов - Баярердене Байигали (Мўғулистон) 5:0

-50 кг: Анвар Болтабоев - Акайлар Херичо (Филиппин) 4:1

-52 кг: Ғофуржон Тохиров - Наранбаатар Туя (Мўғулистон)

-57 кг: Билолбек Ихволов - Рабичандра Сингҳ (Ҳиндистон) 5:0

Бугун мусобақа доирасида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!