Остон клуб баъзасига келди ва жанжал кўтарди — Ўрунов нега "Урал"дан кетди?

"Урал" бош мураббийи Виктор Ганчаренко 21 ёшли ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг клубдан кетиши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи шу йилнинг сентябрь ойи бошида Екатеринбург жамоасига ўтган, аммо октябрда "Урал"ни тарк этганди.

Ганчаренко Ўрунов билан ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлиги ҳақида гапирди, лекин агар футболчи жамоа манфаатларига бўйсунмаса, унда муаммолар бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

"У "Сочи"га қарши ўйин учун рўйхатга киритилмаган деган миш-мишга ишонди. Кимдир унга ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзган. Кейин у жамоа базасига келиб, жанжал кўтарди ва  бу ўйиндан олдин футболчилар руҳий ҳолатига жиддий таъси ўтказди. Шундан кейин биз у ўзига бошқа жамоа топиши керак деган қарорга келдик", - дея Ганчаренконинг сўзларини келтиради "Матч ТВ".

Жорий мавсумда Ўрунов "Урал" сафида учта ўйин ўтказди. Шунингдек, Остон "Спартак" ва "Уфа" клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!