Остон Ўрунов: "Агар мен алдамасам оддий ўйинчи бўлиб юраверардим"

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Остон Ўрунов Россиядаги фаолиятидан кейин яна Ўзбекистон чемпионатига, “Навбаҳор”га клубига қайтди. Унинг охирги клуби Россия премьер-лигаси иштирокчиси – “Урал” жамоаси эди.

У ердан кетиши мураббий билан келишмовчилик сабабли юз бергани айтилди. Бу хусусида Остон Ўрунов яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида қуйидагиларни айтди.

- “Урал” билан нима бўлди? У ерда кўп ўйнамадингиз. Бош мураббий эса ўйиндан аввал сиз билан юз берган ҳолат ҳақида гапирганди. Аслида нима бўлган?

- “Урал”да мураббий билан ҳамма ўйлагандек келишмовчилик бўлмаган. Шунчаки, биз бир-биримизга мос келмаслигимизни тушундик. Улар бошқача футбол ўйнайди ва менинг услубим тўғри келмайди. Икки томонлама дўстона келишиб, шартномани бекор қилганмиз.

- “Урал”га ўтиш сиз учун янглиш қарор эмасмиди?

- Йўқ. Бу жамоага ўтганим яхши эди.

- Бош мураббийи билан муносабатингиз қанақа эди?

- Муносабатларимиз яхши эди. Ишлаш услублари ҳам менга ёқарди. Гончаренко футболчилар билан ҳам зўр ишлайди. Орамизда тушунмовчилик бўлмаган. Кетаётганимизда ҳам биз илиқ хайрлашганмиз. Фақат боя айтиб ўтганимдек, “Урал” билан бир-биримизга мос келмадик.

- Мос келмаслик бу ўйин томонламами?

- Ҳа, ўйин бўйича. Ҳозирги “Урал”га мени алдаб, дриблинг қиладиган хизматларим керак бўлмади. Фақат жамоавий ўйин эди. Мураббийдан ҳеч бўлмаганда олдинга ўтганимда менга рақибларни алдаш мумкинми, деб сўрагандим. У йўқ деди ва тўп билан бўлганингда биринчи бўлиб бошингни кўтар ва бўш турган шеригинга узат деди ва алдашимга рухсат бермади. Агар мен алдамасам оддий ўйинчи бўлиб юраверардим.

"Бу жамоа билан чемпион бўламиз, бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ, қаердадир хато қилдим деб ўйламайман" - Остон Ўрунов "Навбаҳор"га қайтиши, Россиядаги фаолияти ва Катанец ҳақида интервью берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!