Остон Ўрунов эртага "Спартак"да тиббий кўрикдан ўтади

“Уфа” ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Остон Ўрунов катта эҳтимол билан фаолиятини “Спартак” Москвада давом эттиради.

“Матч ТВ” телеканали шарҳловчиси Нобель Арустамяннинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик футболчи эртага москваликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади. Унинг трансфери эса янги ҳафта охиригача, яъни футболчи коронавирусдан соғайиб бўлгач амалга оширилади.

Қайд этиш лозимки, январда 200 минг евро эвазига “Локомотив”дан “Уфа”га кўчиб ўтган Ўрунов учун “Спартак” 2 млн евро тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
02/08/2020 21:23
Ёлгон ёзмаяпсанми ишкилиб. Эртага яна бошка нарсала ёзвормагин