Остон Ўрунов жамоасига янги бош мураббий келди! У аввал Италия терма жамоаси, "Челси" ва "Интер"да ишлаган (ФОТО)
Италиялик Паоло Ваноли расман Москванинг “Спартак” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, рус гранди 49 ёшли мутахассис билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ушбу шартномани яна бир йилга узайтиришлари ҳам мумкин.
Ванолининг мураббийлар штабида Марко Донадел (ёрдамчи), Марко Дзуккер (дарвозабонлар мураббийи), Жамперо Асензи (фитнес мураббийи) ва Андреа Бянки (таҳлилчи) фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Спартак” жорий ҳафта португалиялик мутахассис Руй Витория билан ҳамкорликни тўхтатган эди.
Пойтахтликлар мавсумнинг биринчи қисмини РПЛда 9-ўринда якунлади, шунингдек, Европа лигасининг 1/8 финалига йўл олди.
Айтиш керакки, Паоло Ваноли учун бу мураббийлик фаолиятидаги илк мустақил тажриба ҳисобланади. У аввалроқ 2010-2017 йилларда Италия терма жамоасида, кейин эса “Челси” ва “Интер”да Антонио Контенинг мураббийлар штабида ишлаган.
Фикрлар