Остон Ўрунов премьер-лиганинг навбатдаги турида майдонга тушадими?
"Уфа" бош директори Шамиль Газизов жамоанинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Россия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган "Сочи"га қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкинлигини ҳақида маълум қилди.
“Эртага Остон умумий гуруҳга қўшилади, қолганини кейин кўрамиз. Навбатдаги ўйинда унинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳозирча номаълум. Буни шифокорлар ва мураббийлар штаби ҳал қилади”, - деди Газизов.
Ўрунов айнан жароҳат сабаб ўтган тур “Спартак”га (3:0) қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. "Уфа" - "Сочи" учрашуви 25 апрель куни бўлиб ўтади.
20 ёшли Остон “Уфа” сафига давралар оралиғида “Спартак”дан ижара асосида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида уфаликлар сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар