Остон Ўрунов собиқ клубига қайтмоқда

"Спартак"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар тарқатмоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчи ижара асосида "Уфа"га йўл олади. Томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Ўтган мавсум бошида Ўрунов айнан "Уфа"дан Москва клубига ўтган. Кейинчалик "Спартак" уни бошқирдистонликларга ижарага берганди. 

Эслатиб ўтамиз, москваликлар Остонни янги мавсум учун қайдномага киритмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Холбоев Бахром
12/08/2021 20:08
Остон Ўрунов юқори потенциалга эга ўйинчи,фақат клуб танлашда унга тўғри имконият берилмади.Хозирги кунда вазифаси психологик жихатдан кучли бўлиш ва ўз устида кўпроқ ишлаш. Остон биз сенга ишонамиз сенинг келажагинг Европа клубларида
&
Ашуров Бахтийор
12/08/2021 18:11
Маоши 600минг €дан кам бўлса венгрия жамоасидан бош тортгандек,УФАга хам ўтмайди.Бу бола ишламай юқори маош олиб мазахўрак бўлиб қолган.