Остон Ўрунов: "Сўғдиёна"дан учралган мағлубият тасодифий эди

- Мураббийимизнинг кўрсатмаларини яхши бажарганимиз учун ўйинни унчалик қийин ўтди деб айта олмайман. Шу боисдан биз ғалабага эришдик.

- Бундай иссиқ ҳавода ўйнаш қийин эмасми?

- Ҳа, қийин. Аммо биз шунга мажбурмиз.

- Жиззахдаги мағлубиятдан кейин жамоани ўзига келтириш учун қандай ўзгаришлар қилинди?

- Ўйин давомида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмагандик. Шу боисдан Жиззахдаги мағлубиятни тасодиф деса ҳам бўлади. Энди буёғига ғалабалар учун кўплаб голлар уришга ҳаракат қиламиз.

- Мавсум бошланишидан олдин сизда жароҳат бор дейишганди. Шу гапларга аниқлик киритсангиз.

- 4 ой жароҳат билан ўнадим. Ўшанда жароҳатланганимда шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди. Ҳозир эса анча яхшиман. Ўйин пайти барибир бироз оғриқ сезилмоқда. Оғриқлар ўтиб кетганидан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, айтиб ўтсам, наманганлик мухлислардан миннатдорман. Гарчи бошқа жамоа таркибида ўйнасам ҳам улар ҳар бир ўйиндан олдин менинг телефонимга хабарлар ёзиб, омад тилашмоқда.

Манба: "Локомотив" ФК

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!