Остон Ўрунов “Химки”га ўтиши мумкинми? Клуб мураббийи ойдинлик киритди

"Химки" бош мураббийи Сергей Юран клубнинг ёзги трансферлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У Ўзбекистон терма жамоаси ва “Спартак” футболчиси Остон Ўруновнинг “қизил-қоралар” сафига ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

- “Спартак” футболчиси Остон Ўрунов билан боғлиқ вазият ҳақида гапирсангиз?

- Ҳа, Ўрунов борасида “Спартак” билан музокара олиб бордик. Биз уларга футболчини бир мавсумга ижарага олишни таклиф қилдик. Барчаси Остоннинг маошига боғлиқ эди, чунки "Химки"да маълум бир чегара бор. Биз иш ҳақининг бир қисмини тўлашга тайёр эканлигимизни, қолганини эса спартакчиларга тўлашни таклиф қилдик. Чунки футболчининг ўйин амалиётига эга бўлиши улар учун фойдали. Аммо ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Эҳтимол, яқин вақт ичида келишувга эришармиз ёки йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов ўтган мавсумни “Уфа”да ижара асосида ўтказди. Чемпионат тугаганидан кейин легионеримиз яна пойтахтликлар сафига қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!