Остон Ўруновга харидор бўлган клуб: Биз Ўруновга ўхшаган функционал имкониятга эга футболчини хоҳлагандик

Матч ТВ сайтида "Рубин" клуби спорт директори Олег Яровинскийнинг катта интервьюси чоп этилди. Унда Олег Яровинский "Рубин" яқиндагина "Спартак" аъзосига айланган Остон Ўруновга қизиққани борасида ҳам тўхталди.

- Ҳа, биз Ўруновга ўхшаган функционал имкониятга эга футболчини хоҳлагандик. Остонни қаерда ўйнатиш мумкинлиги бўйича аниқ режамиз бор эди. Ин Бомни ўз сафимизга қўшиб олганимиздан афсусда эмасмиз, лекин биз, дастлаб майдон марказида тезкор қўшила оладиган ва Ўрунов каби қизиқарли салоҳиятга эга футболчини истагандик. У ажойиб футболчи. "Спартак" олдиндами? Ҳаммаси кўриб чиқилди, ҳатто олдинга боришга ҳожат йўқ эди. Умуман олганда, бу "Спартак" учун жуда яхши трансфер эканлигига аминман, - деди Олег Яровинский.

1280_864_max (1)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)